
muslim.uz
Диний идора 80 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди
Бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташкил топганига 80 йил тўлади. Айни кунларда ушбу санани кенг нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Бугун Тошкент шаҳридаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар учун навбатдаги маърифат соати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосарлари: Эргашали домла Рустамов, Абдуллоҳ домла Йўлдошевлар қатнашиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.
– Ўзбекистон қадимдан илм-фан ва маърифат маркази бўлиб келган, – деди Маърифат соатида ЎМИ раиси ўринбосари Уйғун домла Ғофуров. – Бу йил идорамиз ташкил топганига 80 йил тўлади. Шу муносабат билан ушбу санани кенг нишонлашга қизғин тараддуд кўрилмоқда. Илк номи "Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси" бўлган ташкилот 1943 йил 20 октябрда ташкил топган. 1992 йили "Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси", 1995 йили "Ўзбекистон мусулмонлари идораси" деб ўзгартирилди.
Идоранинг ташкил топишида Эшон Бобохон ва Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг хизматлари жуда катта бўлган.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасига собиқ ССР давлатларидан ҳам талабалар келиб таҳсил олишган.
Маърифат соати сўнгида тингловчиларга Уйғун домланинг "Ўзбекистонда ислом таълим тизими: шонли тарих, истибдод зулмидан омон қолиш ва нурли истиқбол" номли китоби тарқатилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
Фарғонанинг Қува шаҳридан бориб Мисрда адолат ўрнатган математик
VII асрда Ислом ҳуқуқи, иқтисодиёти ва цивилизациясининг пайдо бўлиши инсоният тарихида мисли кўрилмаган феномен эди.
Мусулмонлар фатҳ қилган ерлардаги маҳаллий аҳоли авваллари Византия ва Сосонийлар империяларининг улкан солиқ тизимлари билан эзилгани рост.
Адолатпарвар халифа сифатида танилган Ҳорун ар-Рашид томонидан Қози ул-қуззот, яъни ҳалифаликнинг олий суд раиси сифатида тайинланган ва Имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг шогирди бўлган Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Китоб ал-хирож" асарида мусулмонларнинг хирож тизими форс ва румликларнинг солиқларидан қанчалар енгил бўлганини мисоллар билан келтиради.
Исломий солиқ тизимининг бошқа тизимлардан афзалликлари ва адолати унинг воқеъликка ва илмга асослангани эди.
Ислом оламидаги энг серҳосил ва сердаромад ўлкалардан бири Миср диёри бўлган. Миср қишлоқ хўжалиги ва ундан даромадлар эса Нил дарёсининг ҳолатига боғлиқ бўлган. Айрим йиллари серсув, серҳосил, айрим йиллари эса қурғоқчиллик бўлган.
Қурғоқчил йилларда деҳқонларга жабр бўлмаслиги, серҳосил йилларда эса, солиқлар йўналтириладиган фақир ва камбағалларнинг ҳақи қолиб кетмаслиги мақсадида мусулмонлар ҳар йили олинадиган солиқларни тўғри белгилаш мақсадида Нил дарёсининг сувини ўлчаб бориш тўғри деб билади.
Нил дарёсининг сувини ўлчовчи "Миқёс ан-Нил" (нилометр)ни қуришни эса юртдошимиз, буюк математик Аҳмад Фарғонийга топширади.
Фарғонанинг Қува шаҳрида туғилган Аҳмад Фарғоний томонидан Қоҳира шаҳри яқинида бунёд этилган Нилометр кейинги асрлар давомида Мисрда солиқ тизимининг адолатли ишлаши учун хизмат қилди.
Умид қиламизки, Аллоҳ таоло нилометр туфайли ўрнатилган ҳар бир адолатли қарор учун Аҳмад Фарғонийни ўз ҳузуридан ажрлар билан фазллантиради.
Ислом динидаги илмнинг ўрни ҳудди шундайдир.
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (21-08-2023)
Имом-хатиблар учун тажвид дарслари давом этмоқда
Қозоғистонлик меҳмонлар "Ҳазрати Имом" мажмуасини зиёрат қилди
"Марказий Осиё мамлакатлари ХХI асрда маданиятларнинг яхши қўшничилиги" халқаро конференцияси ўтказилди
Умра-2023 мавсуми учун тендер эълон қилинди
"Йил имоми – 2023" танловининг вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда
“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.
Бухоро вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди
"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида бўлиб ўтаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари юртимиз бўйлаб кенг қамровда олиб борилмоқда.
Бугун, 21 август кунидан бошлаб, Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида Бухоро вилоятида ўтказиладиган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди. Тадбирда Республика бўйича барча вилоятларда фаолият юритиб келаётган 219 та туман, шаҳар бош имом-хатиблари ташриф буюришди.
Қорақалпоғистон имом-хатиблари учун тажвид дарси
Бугун 19.08.2023 санада Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар учун “Тажвид дарси” бўлиб ўтди.
Офлайн тарзда бўлиб ўтган ушбу дарс Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори бошчилигидаги устозлар тарафидан олиб борилди.
Қорақалпоғистонлик имом-хатиблар ўн қироат соҳиби Шайх Алижон қоридан тажвид қоидалари, хусусан, араб ҳарфларининг махражлари бўйича керакли тавсияларни олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати