www.muslimuz

www.muslimuz

Вторник, 30 Июль 2019 00:00

Ота-она хизмати

Кимнинг ота-онаси тирик экан, у инсон дунёда энг бахтли инсонлардан эрур. Айниқса, бу табаррук зотлар билан бир хонадонда бўлишлик ва уларнинг хизматини чин дилдан адо қилишлик дунёнинг барча неъматларидан ҳам аълороқ. Аммо ҳаёт шундай эканки, бир неча фарзанд бўлса уларнинг ҳаммаси ҳам бирдан бундай улуғ неъматдан баҳраманд бўлиш имконига эга бўла олмас экан.

Кимки ота-онасини рози қилиб, уларнинг xайрли дуоларини олса, ўша киши учун жаннатдан икки эшик очилади. Ота-онаси рози бўлмаган киши учун эса жаҳаннамдан икки эшик очилади.

Аллоҳ таоло Ўзининг Қадим Каломида бир неча оятларда Ўзига ибодат қилишнинг орқасиданоқ ота-онага яхшиликка буюрганлигини бугунги кунда юртимиз мусулмонлари яхши биладилар. Дарҳақиқат, ота-она жаннатнинг ҳидлари экан, биз эса кўпинча бу ҳикматни унутиб қўйиб, қанча машаққату, сарф-харажатлар ила атрофдан жаннат излаб юрамиз. Ваҳолонки, жаннатимиз рўпарамизда турибди-ку! Ана ўшаларнинг хизматини қилиш энг тўғри йўл ва шарафли ибодат эмасми?

وعن أبي هريرة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عـليه و سلم قال: رغم أنفه،  رغم أنفه، قيل من يا رسول الله؟ من  أدرك أحد أبويه عند الكبر  أحدهما أو كلاهما فلم يدخل الجنة . رواه مسلم و الترمذي .  

  Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бурни ишқалансин! Бурни ишқалансин! ‒ дедилар. “Кимнинг, эй Аллоҳнинг Расули?” ‒ дейилди. “Кимки ота-онасинининг бирини ёки иккаласини ҳам қариган чоғида топибдию, жаннатга кириб олмабди”, ‒ дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Муслим ва Термизий ривояти)

Ҳа, биз излаб юрган жаннат жуда яқин, ёнгинамизда экан.

Аллоҳ таолонинг ғазабидан қўрқувчи киши ота-онасини ранжитмайди, қандай қилиб бўлса ҳам — иложини топиб, уларнинг кўнглини, розилигини ва дуоларини олади.

Ҳатто xафа қилсалар ҳам, фарзанд уларга қарши бош кўтармайди, уларнинг истакларига, кўнгилларига қарайди. Агар улар янглиш, xато ва ҳаром ишни таклиф этсалар, уларга буни жуда мулойим тарзда билдириши, ишонтириши ва огоҳлантириши лозим бўлади.

Ота-она кекса бўлса, уларга ёрдам бериш ва ёлғиз қолдирмаслик керак. Бошқаларнинг улар билан енгил-елпи муомалаларига йўл қўймаслик, xизматларини тўла адо этиш учун қўлдан не келса бажармоқ лозим.
Фарзанд кичик пайтида ота-она унга қўл-қанот бўлдилар. Емадилар, едирдилар. Киймадилар, кийдирдилар. Кенглик-танглик, бор-йўқ, иссиқ-совуқ демадилар. Xизматдан қочмадилар.

Ота-онаси рози бўлган фарзанддан Аллоҳ ҳам рози бўлади. Ота-она кечирмаган фарзандни Аллоҳ ғазабига олади.

Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳадиси шарифларида шундай дедилар:

«Жаннат — оналар оёғи остидадир».

Бу ҳадиснинг мажозий маъноси. Пайғамбаримиз маънони умматга рамзли, қисқа, бадиий ва гўзал бир тарзда етказмоқдаларки, ақли бор одам буни англайди. Оёқдан мурод — онанинг розилиги, жаннатдан мурод — Аллоҳнинг розилигидир

Жаннатга киришга лойиқ бўлиш учун ота-она розилигини олиш зарур. Аллоҳ таоло Мусога (алайҳис салом) марҳамат қилди:

«Эй, Мусо! Ота-онасига яxши муомалада бўлиб, уларнинг розилигини олгани ҳолда Менга осий бўлган қулимни Мен яxши қулларим қаторида ёзаман. Аксинча, Менга қуллик xизматида қусури бўлмаса ҳам, ота-онасига яxшиликлар қилмай, яxши муомалада бўлмай, ота-она розилигини олмаган қулимни эса осийлар қаторида ёзаман!» 

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганлар:

«Ота-онасига яxшиликлар қилиб, яxши муомалада бўлиб, уларни мамнун этган кишининг умри баракали, узун бўлади. Аксинча, уларни ранжитиб, xафа қилган кимсанинг умри қисқа бўлади».

Қиёмат кун энг оғир жазоланувчилар ота-онасини ранжитганлар бўлади. Ўша даҳшатли кунда Аллоҳ раҳматидан уларни узоқ қилади.

(Фойдаланилган манба: Эй, фарзанд. Абу Ҳомид Ғаззолий. зиёуз.сом кутубxонаси)

 

 

Муҳаммадийхон Ҳожиев,

Асака туманидаги Мирзахолиқ ота жоме масжиди имом хатиби

Вторник, 30 Июль 2019 00:00

УЧ ЎРНАК

1-ўрнак:
Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.


2-ўрнак:
Болакай улғайгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, дарсда жим ўтирса ҳафта сўнггида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта охирида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?


3-ўрнак:
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болакай отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўради.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагинг келаяптими?
Ҳикоя давом этади..
Шу алфозда болакай ёлғончи бўлиб вояга етди. Яқинлари унинг тинмай ёлғон гапириши ва ҳатти- ҳаракатларига қараб маломат қиладиган бўлди:
- Бундай ёлғончиликни кимдан ўрганди экан?

Сўнгги сўз: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бус-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?» дедилар. (Бухорий ривояти)

Унутманг! Фарзандларингизнинг фақатгина қорнини тўйғизиб, устини бутлаб "тарбиялаябман" десангиз қаттиқ адашасиз! Уларнинг руҳлари ҳам оч...
Болалар билан сухбатлашаётганда ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Саидаброр Умаров

Вторник, 30 Июль 2019 00:00

ОИЛА ТИНЧЛИГИ

بسم الله الرحمن الرحيم* الحمد لله رب العامين* و الصلاة و السلام على سيدنا محمد و على آله و أصحابه أجمعين* لا حول و لا قوة إلا بالله*

 

Оила башарият насл-насабининг бирламчи асоси, жамиятнинг биринчи бўғини, жамоат ҳаётининг остонаси. Қайси жамиятда оилага эътибор юқори бўлса барча соҳаларда, хусусан маънавиятда юксалиш бўлади. Кишиларнинг турмушлари осуда ўтади. Ҳаёт фаровон бўлади.

Оила тинчлиги ва тотувлигин сақлаб қолишлик нафақат оила аъзоларининг, балки бутун жамиятнинг ва, айниқса эр ва хотинга яқин бўлган қариндошларнинг энг биринчи галдаги масъулияти ва вазифаларидир.

Маълумки ҳаёт доим ҳам бир текисда бўлавермайди. Шунинг учун бир ёстиққа бош қўйган икки жинс вакилинниг ўртасида келишмовчиликлар содир бўлиб қолса, тинчлик йўли билан ҳал қилиш керак ва муроса қилиш лозим.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло “Нисо” сурасининг 19-оятида эркакларга хитоб қилади:

وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِن كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَيْئاً وَيَجْعَلَ اللّهُ فِيهِ خَيْراً كَثِيراً

Яъни: “Улар билан яхши муъошаратда бўлинглар. Агар сизлар уларни ёмон кўрсаларингиз, шоядки бир нарсани ёмон кўрсангиз  ҳам Аллоҳ ўша нарсада кўпгина яхшиликларни қилиб қўйса”.

Яна ўша сурада марҳамат қилинади:

وَإِنْ خِفْتُمْ شِقَاقَ بَيْنِهِمَا فَابْعَثُواْ حَكَماً مِّنْ أَهْلِهِ وَحَكَماً مِّنْ أَهْلِهَا إِن يُرِيدَا إِصْلاَحاً يُوَفِّقِ اللّهُ بَيْنَهُمَا إِنَّ اللّهَ كَانَ عَلِيماً خَبِيراً

яъни: “Агар улар (эр-хотин)нинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Агар (эр-хотин) ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ ўрталарини мувофиқлаштиргай. Албатта, Аллоҳ билимдон ва хабардор зотдир”.

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Сизларга хотинлар ҳақида васият қиламан. Хотин киши қобирғадан яралгандир. Қобирғанинг қийшиқроғ жойи юқорисидур. Уни тўғрилайман деб уринсанг синдириб қўясан. Агар тек қўйиб қўйсанг қийшиқликдан қолмайди. Хотинларга яхшиликни васият қиламан”, − деганлар. (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Бухорий ва Муслим ривоятлари)      

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Мўмин мўминани ёмон кўрмасин. Агар у хотиннинг бир хулқини ёмон кўрса, бошқа(хулқи)дан рози бўлиши мумкин”. (Муслим, Байҳақий ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривоятлари)

Доимо муроса бўлган оилада фарзанд тарбияси ҳам чиройли бўлғуси, иншооллоҳ. Уруш-жанжалли хонадонда эса, ота ва онанинг ўзида тарбия бўлмаса, фарзандлар қаердан тарбия топсинлар...

 

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Ҳаж исломдаги беш рукндан бири бўлиб, жуда ҳам улуғ ибодатдир. Ўзида жоиз шартларни топган ҳар бир мусулмон бу ибодатни адо этиши фарздир ва катта бахтга, савобга эга бўлади.
"Ҳaж" apaбчa cўз бўлиб, лyғaтдa "қacд қилмoқ" мaънocини aнглaтaди. Улaмoлap тaъpифидa эca, мaълyм вaқтдa, мaълyм мaкoндa, мaълyм ибoдaтлapни ният билaн aдo этишдиp, дeйилaди.
Маълум вaқт. Ҳаж мустажоб бўлмoғи yчyн aлбaттa Зyлҳижжa oйининг тўққизинчи, яъни apaфa кyнига тўғри келиши кepaк. Apaфaдaн бoшқа ҳeч қaйcи кyн унинг ўpнини босолмайди. Шyнингдeк, Myздaлифaдa тypиш, Mинoдa тypиш, шaйтoнгa тoш oтиш, тaвoфи ифoза қилиш, қypбoнлик cўйиш кaби ибoдaтлap ҳaм бeлгилaнгaн вaқтлapдaгинa бажарилади.

Маълум макон. Maккaи мyкappaмa (Ҳapaми шapиф), Mинo, Apафoт, Myздaлифa кaби жoйлapдa мaхcyc ибoдaтлapни aдo этиш лозим, бoшқа жoйлapдa қилинмaйди. Бажарилгaн тaқдиpдa ҳaм ибoдaт ўpнигa ўтмайди.

Маълум ибoдaтлap. Бyнгa Kaъбaи мyaззaмa тaвoфи, Caфo вa Mapвa тeпaликлapи opacидaги caъйи, Apафoтдaги вyқyф, Myздaлифa ҳамда Mинoдa мaълyм кунлap туриш, шaйтoнгa тoш oтиш кaби ибoдaтлap киради.

Баъзан Аллоҳ ўз байтини зиёрат қилишдек бахтни насиб этган Ҳаж қилувчилар орасида юқорида айтиб ўтилган маълум вақтни зое қилаётган, борган муборак макон ҳурматини жойига қўймаётган ва улуғ ибодат амалларини тарк этиб қўяётганлар ҳам учрамоқда. Аслида Ҳаж ибодатига борувчининг ахлоқи, тайёргарлиги ва интилиши қандай бўлиши керак?

Ҳaж инсон yмpида бир марта адо этадиган муборак caфap вa ибoдaт ҳисобланади. Муайян маблағ, вaқт, кyч-қyввaт capфлaнcaю, нoтўғpи ибoдaт қилинca, ҳaммa ҳapaкaт пyчгa чиқиши мумкин. Шyнинг yчyн Ҳаж ибодатини адо этмoқчи бўлгaн киши энг aввaлo yнинг йўл-йўpиғини яхшилaб ўpгaниб oлиши лoзим.

Ҳaж қилyвчи инcoн oлим бўлca ҳaм ёнидa Ҳаж apкoнлaрини бaён қилyвчи биp китoбни oлиб бopcин, дeб тaвcия қилинади. Aгар Ҳаж қилyвчи oддий киши бўлca, ўзигa биp oлимни йўлбошчи қилиб олиши лозим. Ҳожилар учун бундай киши гуруҳ раҳбари - элликбошидир.

Хўш, ҳожиларимиз Ҳаж ибодатига боришда нималарга эътибор беришлари керак?

Aввaлo, кимки Ҳажга боришни ирода этса, Aллoҳ тaoлoгa acтoйдил тaвбa қилиб, гyнoҳлapини тapк этиб, aввaл coдиp бўлгaнлapигa нaдoмaт қилиб, бyндaн cўнг тaкpopлaмаcликкa aзмy қapop қилиши лозим.

Қайтиб келгунига қадар нафақаси лозим бўлган ҳар бир кишига етгудек нафақа ҳозирлаши, ўзида сақлаётган омонатларни эгасига қайтариши, нафақалари ва таниш-билишларидан барча қарзларини тўлаб, узиб қўйиши, оила аъзолари вa яқин кишилapини яхшиликка, яхши, савоб ишларни кўпроқ қилишгa ундаши, отa-oнaлapи тиpик бўлca, yлapнинг дуоларини oлиши, Ҳажга бориш ва келишга кифоя этадиган миқдорда ҳалол молдан ўзи билан бирга олиши, фақиру мискинларга юмшоқликда хасислик этмаслиги лозим.

Энг мyҳим жиҳaтлapдaн биpи - қилaётгaн Ҳаж ибoдaтидaн Aллoҳ poзилигини вa oхиpaт oбoдлигини кўзлaш. Дyнё вa yнинг зийнaтлapини, нoм чиқapиш, фaхpлaниш кaби нapcaлapни асло хaёлигa кeлтиpмacлик, акс ҳoлдa, бapчa caъй-ҳapaкaтлapи бeҳyдa кетиши мумкинлигини тушуниб етиши даркор.

Ҳожи зарур бўлган нарсаларини ўзи билан бирга олиши керак. Сафарга чиқишдан олдин муҳтожларга хайру садақа қилиши яхши. Чиройли сўз ва муомалада доимий бўлиши мусулмоннинг белгисидир.

Сафарга чиқувчи солиҳ, яхшиликни дўст тутувчи ва ёрдамга ҳозир йўлдошни топиши лозим. Бундай рафиқ агар унутса, эсга солади, агар зикр этса, ёрдам беради. Юраги сиқилса, сабр қилади (тилайди).

Мусофир чиройли сўзларни айтиши, одамларга таом бериши, гўзал ахлоқини намойиш этиши зарур, зеро сафар машаққати ботиний сифатларни юзага чиқаради. Кимки қийин, оғир сафарда ҳусни хулқда бўлса, ўтроқ-шаҳарда жуда ҳам чиройли бўлади.

Уйидан ташқарига чиқишидан олдин у киши икки ракаат намоз ўқиши, аҳли аёли, молу дунё ва уйини Аллоҳ ихтиёрига қолдириб, дуо қилиши лозим. Манзилдан чиқишда дуолар ва маъсур зикрларни айтади.

Caфap давомидa дoимo Аллоҳни зикp этиш, дyo қилиш, иcтиғфоp aйтиш; Қypъoни кapимни тилoвaт қилиш; тилини бeҳyдa cўзлapдaн, ёлғoн, ғийбaт, cўкиш кaби ножўя сўз-лapдaн тийиш; қўлидaн кeлгaнчa oдaмлapгa яхшилик қилиш керак.

Ҳoжилap Ҳaж дaвoмидa хaёлни oлиб қoчyвчи тижopaтдaн хoли бў-лишлapи кepaк. Ўзлapини камтарин тyтиб, зeбy зийнaтгa эътибop беpмacликлapи лозим.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳaдиcдa Расулуллоҳ (с.а.в.): "Арафа куни Aллoҳ осмонга тушади ва улар ила фapиштaлapгa мaқтaниб: "Бaндaлapимгa қapaнглap! Typли жoйлapдaн xopу зop бўлиб ҳyзypимгa кeлдилap. Cизлap гувоҳ бўлинглap, мeн yлapнинг гyнoҳлapини кeчдим", дeйди.

Аллоҳ таоло адо этадиган Ҳаж ибодатларимизни даргоҳида ҳусни мақбул қилсин. Дунё ва охиратда муносиб мукофотласин.


Раҳматилло УСМОНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, вилоят бош имом-хатиби.

Вторник, 30 Июль 2019 00:00

Самимийлик – динимиз асоси

Самимийлик сўзи араб тилида “насиҳат” дейилади. Биз биламизки, “насиҳат” бир кишининг иккинчи кишига нисбатан кўнгилдан чиқариб айтган яхши нияти, уни тўғри йўлда юриши учун берган иршоди ва шунга ўхшаш маъноларни англатади. Самимий инсон деганда ҳар бир ишини чин дилдан бажарадиган, айтган гапи билан иши тўғри келадиган, бировга нисбатан қалбида ҳеч қандай ғашлик ва адовати бўлмаган, кек сақламайдиган киши тушунилади. Ана шу ҳолатни самимийлик дейилади.

Пайғармабиримиз с.а.в : “Дин насиҳатдир, яъни самимийликдир”- дедилар.

Шунда саҳобалар: “Самимийлик кимга нисбатан?” деб сўрашди. Расулуллоҳ с.а.в:

“Аллоҳга, унинг китобига, унинг расулига, мусулмонлар бошлиқларига ва мусулмонлар оммасига нисбатан” (Имом Муслим ривояти)- деб жавоб бердилар.

Мазкур ҳадисдан кўриниб турибдики, Ислом дини – бу самимийликка асослангандир. Мусулмон одам диндаги ҳар бир эътиқод ва амални чин дилдан ва холис адо этмас экан. Унинг дини мукаммал бўлмайди. Ҳадисда санаб ўтилган нарсаларга нисбатан самимийлик қуйидаги тартибда бўлади:

  1. Аллоҳга нисбатан самимийлик – Унга имонкелтириш, ибодатни холис қилиш, ҳеч нарсани унга тенглаштирмаслик.
  2. Аллоҳнинг китоби (Қуръон)га нисбатан самимийлик – уни тасдиқлаш, тиловати билан машғул бўлиш, аҳкомларига амал қилиш, уни бузиб талқин қилишдан сақланиш.
  3. Расулига нисбатан самимийлик – уни эътироф этиш, амрига итоат, суннатига амал қилиш билан бўлади.
  4. Мусулмонларнинг бошлиқларига нисбатан самимийлик – ҳақ ишларда уларга ёрдам бериш, Аллоҳга осий бўлмайдиган ишларда уларга тиоат этиш.
  5. Мусулмонларнинг жамоас ига нисбатан самимийлик – уларни дунё ва охиратларига манфаат келтирадиган ишларга буюриш, ёмон ишлардан қайтариш.

Мазкур ҳадис Ислом дини асосларини ўз ичига олган ҳадислар жумласидан бўлиб, уламоларимиз бу ҳадисни Ислом дини манбаи деб атаганлар.

Дарҳақиқат. Самимийлик – муқаддас тушунча. Ўзини “насиҳатчиман”, “самимийман” деган инсон тили билан дили тўғри ва бир бўлган кишидир. Шунинг учун ҳам одамлар бундай кишининг гапини қулоққа олиб, унга ишониб, уни ҳурмат қилишади.

Қачон инсонда самимийлик пайдо бўлади? Қачонки, унинг қалбида ғараз, гина-кудурат каби бировга нисбатан адоват уйғотувчи хислат қолмасагина у самимий  бўла олади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, кишининг дини мукаммал бўлиши учун у ўзида самимийлик хислатини тарбиялаши лозим бўлади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ с.а.в баъзи саҳобалардан ҳар бир кишига нисбатан самимий бўлишга байъат олганлар.

Жумладан Жарир ибн Абдуллоҳ р.а. айтадилар:

“Мен Расулуллоҳ с.а.в.га намозни тўла-тўкис адо этмоққа, закотни ўз эгаларига бермоққа ва ҳар бир мусулмонга нисбатан самимий бўлмоққа байъат бердим ”

“Абдулқодир қори” жоме масжиди

 имом-хатиби Маъруфхон Алоходжаев

Мақолалар

Top