muslim.uz

muslim.uz

Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO), Бутунжаҳон мусулмонлар лигаси (MWL) ва Марокашдаги Муҳаммадия олимлари лигаси биргаликда Работдаги ISESCO штаб-квартирасида музей ва кўргазма очилди.
Кўргазма Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётининг турли жиҳатлари, шунингдек, тарихий воқеалар ва жойлар ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдириши учун энг сўнгги замонавий технологиялар билан жиҳозланган ҳолда ташкил этилди.
Islam.ru хабарига кўра, кўргазма Ислом динида адолат, тинчлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва инсоф ҳақидаги ғояларни тарғиб қилиш учун ташкил этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

8 август душанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):


9 Муҳаррам - 7 август - якшанба


Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:52
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:35

 

10 Муҳаррам - 8 август - душанба


Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:54
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:34

 

11 Муҳаррам - 9 август - сешанба


Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:55
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:33

Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

Ғафлатда қолманг! Ашуро куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг!

Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.

Даврон НУРМУҲАММАД

 

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

Маккадаги Ал-Ҳаром масжидига ташриф буюрган ҳар бир киши ҳарорат 50 даража иссиқ бўлишига қарамасдан, масжид поли доим совуқ туришидан ҳайратга тушади. Бунинг сири нимада?


Саудия оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Саудия Арабистони Қироллиги нур ва иссиқликни қайтариш учун Маккадаги Ал-Ҳаром масжиди учун махсус ишлатиладиган машҳур юнон "Тассос" мармарини ўн йиллар давомида импорт қилиб келади.
Тасос мармарлари камдан-кам учрайди ва у Греция тоғларидан биридан келтирилади, бу эса Байтуллоҳ мармарини гарчи ёзда ҳарорат Цельсий бўйича 50 даражага етса-да совуқ ҳолда сақлаб туради.


Мармар Грециянинг шимолида жойлашган Тассос оролида қазиб олинади ва унинг майдони 380 квадрат метрдан ошмайди.
Мармарнинг қалинлиги 5 сантиметрга етади; у ўзининг биллурдек оқ ранги билан ажралиб туради, у энг тоза ва қаттиқ табиий тошлардан биридир, шунингдек, тунда у энг кичик тешиклар орқали ҳаводан намликни ютади, кундуз куни давомида эса уни чиқаради.
Islam.ru хабарига кўра, Қироллик мармарни улкан тошлар шаклида импорт қилади ва у малакали мутахассислар назорати остида хусусий саудия фабрикаларида қайта ишланади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Устоз Исҳоқжон домла Бегматов ҳафизаҳуллоҳ

Янгиликлар

Top